Дунёда

Ҳиндистон тарихида иккинчи бор аёл киши президент этиб сайланди

© REUTERS/Amit DaveҲиндистон тарихида иккинчи бор аёл киши президент этиб сайланди
Ҳиндистон тарихида иккинчи бор аёл киши президент этиб сайланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Драупади Мурму энг кўп овоз билан Ҳиндистон Республикасининг ўн бешинчи президенти этиб сайланди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ҳиндистонда 18 июль куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Миллий демократик алянс аъзоси Драупади Мурму президент этиб сайланди. Бу ҳақида Риа новости хабар берди.
“Овозларни санаб чиқиш натижаларига кўра, Драупади Мурму сайловчиларнинг 64 фоиз, Яшвант Синханинг эса 36 фоиз овозини қўлга киритди. Мурму энг кўп овоз билан Ҳиндистон Республикасининг ўн бешинчи президенти этиб сайланди”, дейилади хабарда.
Овоз беришда мамлакат парламентининг 776 депутатидан 748 нафари ва Ҳиндистон штат қонун чиқарувчи мажлисларининг 4033 нафар депутати иштирок этди. Овозлар сони бу гуруҳлар ўртасида деярли тенг тақсимланган.
Айтилишича, Драупади Мурму мамлакат тарихида президент лавозимига сайланган иккинчи аёл бўлди.

Президент Драупади Мурму

У 1958 йилда Одиша штатидаги Сантал қабиласида туғилган. Драупади Мурму Ҳиндистоннинг иккинчи аёл президенти ва мамлакат тарихида қабила халқларидан сайланган биринчи аёл давлат раҳбари бўлди.
Мурму сиёсатга киришдан олдин ўз фаолиятини 1997 йилда Одиша штатида ўқитувчи сифатида бошлаган.
2000 йилдан 2004 йилгача Мурму Одишадаги коалицион ҳукуматида аввал савдо ва транспорт департаментида, кейин эса балиқчилик ва чорвачилик департаментида вазир бўлиб ишлаган. 2015 йилда эса у Джаркханднинг биринчи аёл губернатори сифатида қасамёд келтирган.
Маълумот учун, Ҳиндистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Овоз бериш жараёнларида мамлакат парламентининг иккала палатаси аъзолари ва барча штатларнинг қонун чиқарувчи ассамблеялари аъзоларидан иборат сайловлар коллегияси аъзолари иштирок этади.
Сайловлар пропорционал тизим асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.
Ҳиндистон президенти давлат бошлиғи ва мамлакат қуролли кучларининг олий қўмондони ҳисобланади. Расмий равишда Ҳиндистон конституцияси президентнинг мамлакатни бошқаришда муҳим ролини бажаришга имкон беради, лекин аслида у асосан вакиллик функцияларини бажаради, мамлакатни ҳукумат бошлиғи бошқаради.
Янгиликлар лентаси
0