Италия бош вазири истеъфога чиқди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Италии Марио Драги во время итоговой пресс-конференции по итогам работы саммита "Группы двадцати" в Риме.
Премьер-министр Италии Марио Драги во время итоговой пресс-конференции по итогам работы саммита Группы двадцати в Риме. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Oбуна бўлиш
21 июль куни Италия бош вазири Марио Драги истеъфога чиқди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Италия президенти Сержио Маттарелла бош вазир Марио Драгининг истеъфосини қабул қилди. Ҳукумат жорий муаммоларни ҳал қилиш учун ҳокимиятда қолди. Бу ҳақда мамлакат президенти сайтида маълум қилинди.
Кеча, 21 июль куни Марио Драги президент Сержио Маттарелла билан учрашган ва унга иккинчи марта ҳукумати билан бирга истеъфога чиқиш нияти ҳақида маълум қилган. Президент Драгининг истеъфосини қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Италия бош вазири 14 июль куни парламентдаги овоз беришдан сўнг ўз лавозимини тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.
Драги 2021 йил 13 февралдан бери Италия бош вазири лавозимида ишлаб келмоқда. У ўзининг истеъфос ҳақидаги қарорини “ҳукуматни бошиданоқ қўллаб-қувватлаган умуммиллий кўпчилик энди йўқ”лиги билан изоҳлади.
Янгиликлар лентаси
0