Жамият

Ногиронлиги бўлган аёлларни ишга олганларга субсидия берилади

© CC0 / Unsplash / Steven HWGЖенщина в инвалидном кресле
Женщина в инвалидном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ногиронлиги бўлган хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилади. Улар мустақил фаолиятни бошлагунга қадар ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади. Бу ҳақда президент имзолаган ПҚ–329-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Ёшлар ва хотин-қизлар учун касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқув курслари харажатининг 70 фоизи, лекин 1 млн сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.
“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга, тадбиркорликка Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида тўлиқ бепул ўқитилади.
Ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.
Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0