Ўзбекистонда глобал исиш тенденцияси ошиб бормоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСорока нашла тенечок за деревом
Сорока нашла тенечок за деревом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Oбуна бўлиш
Бугун пойтахтда ҳарорат +43 даражагача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +40-45 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +47 даража гача бўлади.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати +41-43 даражага етади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +30-35 даража бўлади.
Қайд этилишича, июль ойида сайёранинг кўпгина минтақаларида бўлгани каби Ўзбекистон ҳудудида ҳам глобал исиш тенденцияси ошиб бормоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзгидромет аҳолидан иссиқ об-ҳавода ўзини тутиш қоидаларига риоя қилишлари ва соғлиғига эътиборли бўлишларини сўрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0