Жамият

Ўзбекистонда сув сифати туну кун назорат қилинади - Ўзсувтаъминот

© pexels.com/Nithin PAКрупным планом фото капли воды
Крупным планом фото капли воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аҳоли орасида ичимлик суви қувурларида вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишларга расмий баёнот берилди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонда сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақида Ўзсувтаъминот Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Қайд этилишича, шу кунларда аҳоли орасида ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалмоқда.
“Фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликларини сўраб қоламиз”, дейди Акмал Муродов.
Унинг сўзларига кўра, ичимлик суви сифати 79 та лаборатория томонидан куну тун ҳар томонлама назорат қилинади.
Улар томонидан ҳар ойда турли таҳлиллар учун ўртача 17 200 та намуна олинади.
Ичимлик сувини аҳолига етказиб беришдан олдин сув суюқ хлор, натрий гипохлорит, калций гипохлорит каби хлорли реагентлар билан зарарсизлантирилади.
Янгиликлар лентаси
0