Жамият

Педагог кадрлар аттестацияси натижалари эълон қилинди

© Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясиаттестатция
аттестатция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этди. Бу ҳақда Таълим инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Якуний натижаларига кўра, аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг:
· 16 минг 190 нафари, яъни 6 фоизи олий малака тоифаси;
· 53 минг 662 нафари яъни 19 фоизи биринчи малака тоифаси;
· 104 минг 782 нафари яъни 38 фоиз иккинчи малака тоифаси олишга муваффақ бўлган.
Шавкат Хўжақуловнинг таъкидлашича, 22 минг 626 нафар яъни 8 фоиз педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. 20 минг 30 нафар яъни 7 фоиз педагоглар эса “Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас” деб топилган.
Аттестацияда иштирок этиб, паст натижа қайд этган 61 489 (22,1 фоиз) нафар педагоглар ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари қанташганликлари сабабли уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмаган, яъни амалдаги тоифаси пасайтирилмаган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0