Дунёда

Россия Африканинг Украинага нисбатан позициясини ҳурмат қилади – Лавров

© Sputnik / МИД РФМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лавров: Ташқи босимнинг мисли кўрилмаган кўламига қарамай, бизнинг дўстларимиз Россияга қарши санкцияларга қўшилмади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия Aфрика давлатларининг Украинадаги ва унинг атрофидаги вазият бўйича мувозанатли позициясини юқори баҳолайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Биламизки, африкалик ҳамкасбларимиз Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги “сателлитлари”нинг ўз хоҳиш-иродасини ҳаммага айтишга, халқаро ҳамжамиятга дунё тартибининг бир қутбли моделини татбиқ этишга қаратилган очиқ уринишларини маъқулламайди. Биз африкаликларнинг Украинадаги ва унинг атрофидаги вазият бўйича мувозанатли позициясини қадрлаймиз”, деган вазир.

“Ташқи босимнинг мисли кўрилмаган кўламига қарамай, бизнинг дўстларимиз Россияга қарши санкцияларга қўшилмади. Бундай мустақил йўналиш чуқур ҳурматга лойиқ”, деган у.
Янгиликлар лентаси
0