Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шифокор қайси картошка фойдали эканини айтди

© Минсельхоз УзбекистанаКартошка новый урожай
Картошка новый урожай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қайси картошканинг саломатликка фойдаси кўп ва уни қандай танлаш керак- батафсил материалимизда.
Одатда, кичик картошкага қараганда катта картошкани маъқул кўрилади. Чунки, кичик сабзавотни тозалаш мураккаб эмас- чиқиндилар камроқ бўлади.
Шифокорнинг сўзларига кўра, кичик картошкада каттасига қараганда кўпроқ фойдали витаминлар бор. Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-педиатр, нутрициолог Ирина Юзупнинг айтишича, аслида катта ва кичик картошка бир-биридан кўп фарқ қилмайди. Фарқ улар таркибидаги крахмал кўплиги ёки камлигида бўлиши мумкин.
Кичик картошкада органик кислоталар, витамин ва минераллар кўпроқ. Шунингдек, унда крахмал кам, шунинг учун, у парҳезбоп бўлиши мумкин.
Шифокор майда картошкалар тезроқ пишиб етилишини айтди. Бу муҳим, чунки картошка таркибида инсон учун заҳарли бўлган соланин моддаси бўлиб, иссиқлик билан ишлов берилганда, модда йўқолади. Аммо, чала пиширилган картошка – саломатлик учун фойдали бўлмайди. Организм аллергик реакция ёки яллиғланиш билан заҳар тўпланганини билдириши мумкин
Картошканинг асосий фойдаси унинг пўстлоғида. Картошка қанча кичик бўлса, унинг пўстлоғини артмасдан фойдаланишади. Бу эса организм учун фойдали бўлади.
Янгиликлар лентаси
0