Жамият

Тошкент аэропортида қандай қилиб бепул “Wi-Fi”га уланиш мумкин-тафсилотлар

© SputnikВ аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета
В аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бепул интернетга уланиш учун бироз реклама томоша қилиш керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва меҳмонлар учун интернет тармоғига уланиш учун Wi-Fi тармоғи ишга туширилди.
Интернет тармоғи терминал мажмуасининг бутун ҳудуди жўнаб кетиш ва учиб келиш залларини тўлиқ қамраб олди.
“Аэропортга келганлар интернетга уланиш учун #TASAirportUzcloud Wi-Fi тармоғини қидириб топишлари ва “Уланиш” тугмасини босишлари кифоя”, дейилади хабарда.
Тизим фойдаланувчиларни авторизация саҳифасига йўналтиради. У ерга мобил телефон рақами киритилиши керак. Авторизацияни тасдиқлаш учун кўрсатилган рақамга СМС ҳабар юборилади.
Шундан сўнг, тизим пуллик ва бепул кириш имкониятларини таклиф этади.
Бепул хизмат
Агар тизимдан бепул фойдаланиш танланса, тизим учта қисқа рекламани кўрсатади. Шундан сўнггина интернетга кириш мумкин бўлади.
Пуллик хизмат
Пуллик хизматда эса, тегишли тариф режасини танлаш керак бўлади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг тариф режасига мувофиқ, вақт учун чексиз интернетга уланиш имконияти берилади.
Янгиликлар лентаси
0