Дунёда

Украинада Россия газини ўғирлаш таклиф қилинди

© Sputnik / СтрингерКомплекс подготовки экспортного газа на Украине.
Комплекс подготовки экспортного газа на Украине. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Депутат Разумков Россия газини транзит қувурларидан ўғирлашни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Украина ўз ҳудудидан ўтувчи транзит қувурларидан Россия газини ўғирлашни бошлаши керак, деди Олий Рада депутати ва собиқ спикери, ҳукмрон “Халқ хизматкори” партиясининг собиқ раҳбари Дмитрий Разумков “Украйинская правда” рукнида.
РИА Новостининг қайд этишича, Разумков Киев ўз ҳамкорлари олдидаги транзит мажбуриятларини бажариши кераклигини тан олган, бироқ Украинанинг энергетика муаммоларини Россия томонининг ҳуқуқларини бузиш орқали ҳал қилишни таклиф қилган.
“Россия газининг ортиғи қонун билан мусодара қилиниши ва омборларимизга қуйилиши керак. Чунки парадоксал вазият юзага келмоқда — биз ҳар куни миллионлаб кубометр рус газини қуямиз ва ўз омборларимизни зарур захиралар билан таъминламаймиз”, - дея ёзиб қолдирган у.
Разумковнинг қўшимча қилишича, бунинг учун Украина ҳукумати “Нафтогаз” билан биргаликда саноатни ривожлантиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқиши керак.
Қайд этилишича, ҳозирда Украинада 11 миллиард куб метрга яқин газ захираси мавжуд. Кузда омборга яна қанча газ қуйилиши ҳозирча номаълум.
Ўтган йилнинг 7 октябрида президентнинг “Халқ хизматчиси” фракцияси ташаббуси билан Рада Разумковни спикерликдан чақириб олди. У бу лавозимда 2019 йил 29 августдан бошлаб фаолият юритаётган эди. 2019 йилнинг майидан декабригача Разумков “Халқ хизматкори” партиясининг раҳбари бўлган, у Радага сайлов рўйхатининг биринчи рақами билан кирган. Истеъфога чиққанидан сўнг у “Оқилона сиёсат” фракциялараро ассоциациясини тузди.
Янгиликлар лентаси
0