Жамият

Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНац гвардия и сотрудник внутренних дел
Нац гвардия и сотрудник внутренних дел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан “Е-патруль” тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.
Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти “бодикамера”га тасвирга олинади.
Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.
Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.
Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:
унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.
Янгиликлар лентаси
0