Жамият

Ғафур Ғулом боғи 1-сентябрдан фаолиятини бошлайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЦентральный вход в парк имени Гафура Гуляма. Висит табличка Санитарный день
Центральный вход в парк имени Гафура Гуляма. Висит табличка Санитарный день - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ғафур Ғулом боғи шу йилнинг биринчи сентябридан фаолиятини бошлайди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзолари Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида олиб борилаётган ишларни жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш натижалари кўрсатганидек, бугунги кунда “BMP Smart Decision Private Limited” хорижий компанияси томонидан боғ ҳудудида реконструкция қилиш, бино иншоотларини қуриш ва хориждан олиб келинган аттракционлар ҳамда ўйин қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда ва шу мақсадда 71 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи жорий йилнинг биринчи сентябридан ишлай бошлайди.
Боғ ҳудудида олиб борилаётган ишлари Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг доимий назоратида.
Янгиликлар лентаси
0