Жамият

Қирғизистон ҳарбийлари Ўзбекистон ҚК академиясида таҳсил олади

© Рамиз БахтияровВизит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қирғизистон ҳарбийлари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида таҳсил олади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Эрлис Тердикбаев Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.
© Рамиз БахтияровВизит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
Учрашув давомида ҳар икки давлат Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиқлари Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдиришди.
Шундан сўнг фахрий меҳмонлар генерал-майор Шухрат Халмухамедов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюришди. Академия бошлиғи полковник Бобур Шоёқубов томонидан меҳмонларга таълим маскани яқиндан таништирилди.
© Рамиз БахтияровВизит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
– Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташрифим бугунги имзоланган ҳамкорлик шартномаси учун жуда муҳим. Чунки минтақамиздаги етакчи олий ҳарбий таълим муассасасидаги шароитлар билан яқиндан танишиш кун тартибига киритилган энг асосий вазифалардан биридир. Давлатларимиз Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи айнан шу таълим маскани билан боғлиқ ҳолда бошланиши ўзига хос аҳамиятга эга, – деди генерал-майор Эрлис Тердикбаев.
© Рамиз БахтияровВизит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Визит начальника Генерального штаба Вооруженных сил Кыргызстана генерал-майора Эрлиса Тердикбаева в Узбекистан
Қуролли Кучлар академиясидаги шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва экспонатлар билан танишиш чоғида Эрлис Тердикбаев ҳукуматнинг ҳарбий таълим соҳасига қаратаётган эътиборига юқори баҳо берди.
Куннинг иккинчи ярмида Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли корхона ва Чирчиқ авиация тамирлаш заводида ҳам бўлди.
Янгиликлар лентаси
0