Санкциялар туфайли Европа 4та ҳукуматни йўқотди - Орбан

© SputnikПремьер-министр Венгрии Виктор Орбан. Архивное фото
Премьер-министр Венгрии Виктор Орбан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Oбуна бўлиш
Венгрия бош вазири Виктор Орбан санкциялар Европа учун қандай муаммолар айланганини айтди.
Россияга қарши санкциялар Москвага путур етказмади, Европа эса аллақачон тўртта ҳукуматни йўқотди, деди Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Руминиянинг Бэиле-Тушнад шаҳрида сўзлаган нутқида.
"Ғарбнинг стратегияси тўрт ғилдирагида ғилдираклари ёрилиб кетган машинага ўхшайди <...> Европа оғир аҳволда - иқтисодий ва сиёсий, тўртта ҳукумат қурбон бўлди: Британия, Болгария, Италия ва Эстония <...> Одамлар нархларнинг кескин ошишига дуч келади”, - деди у.
Шу билан бирга, бош вазирнинг таъкидлашича, дунёнинг аксарият қисми Европани очиқдан-очиқ қўллаб-қувватламади.
"Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Африка, араб дунёси - ҳамма бу можародан узоқда, ўз ишлари билан шуғулланмоқда", - деди Орбан.
Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, Ғарб стратегияси дастлаб тўртта қоидага асосланган эди: Украина англо-саксон инструкторлари ва НАТО қуроллари ёрдамида ғалаба қозониши мумкин; санкциялар Россияни заифлаштиради ва Россия раҳбариятини беқарорлаштиради; Европа иқтисодий оқибатларни бошқара олади ва Россияга қараганда камроқ зарар кўради ва бутун дунё Ғарбнинг позициясини қўллаб-қувватлайди.
Бу стратегия барбод бўлди, чунки "русларга қарши урушлар ҳеч қачон бундай йўл билан ютиб бўлмайди", - деди Орбан.
Унинг фикрича, Европага Украина можаросида янги стратегия керак. Гарчи Венгрия бутун Ғарбга таъсир ўтказа олади, деган хаёлга бормаса ҳам, унинг ўз позициясини эълон қилиши шараф ва ахлоқий масала бўлади, деб ҳисоблайди бош вазир.
"Янги стратегия керак, унинг мақсади тинчлик ва яхши таклифни ишлаб чиқиш бўлади. Европа Иттифоқининг вазифаси кимнидир тарафини олиш эмас, балки Россия ва Украина ўртасида туришдир", - деб хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0