Сиёсат

Владимир Норов Беларус ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

© Фото: МИД УзбекистанаВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Владимир Норов Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. 22 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда асосий эътибор икки мамлакатнинг халқаро институтлар, биринчи навбатда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигига қаратилди.
Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонларнинг сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлиги тасдиқланди.
Очиқ ва амалий ишбилармонлик муҳитида ўтган субҳат якунда томонларни қизиқтирган масалалар бўйича доимий мулоқот олиб боришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0