Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси Тошкентга келди

Oбуна бўлиш
25-26 июль кунлари Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий таррақиёт” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, делегация 25-26 июль кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференцияда иштирок этади.
© Фото: МИД Узбекистана
В Ташкент прибыла делегация временного правительства Афганистана во главе с и.о. министра иностранных дел Амир Ханом Муттаки - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Фото: МИД Узбекистана
В Ташкент прибыла делегация временного правительства Афганистана во главе с и.о. министра иностранных дел Амир Ханом Муттаки - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Фото: МИД Узбекистана
В Ташкент прибыла делегация временного правительства Афганистана во главе с и.о. министра иностранных дел Амир Ханом Муттаки - Sputnik Ўзбекистон
3/3
“Толибон”* вакилларини Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кутиб олган.
Толибон* делегацияси Тошкент конференциясида иштирок этади – Норов
25-26 июль кунлари президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкент шаҳрида “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади. Унда Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тиклаш, афғон халқининг ҳозирги ва келгуси авлодлари учун узоқ кутилган тинч ҳаётни таъминлашга қаратилган инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилади.
Қолаверса, халқаро ҳамжамиятнинг афғон йўналишида якдил самарали мулоқотини йўлга қўйиш, хусусан, халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида умумий позицияни шакллантиришга кўмаклашиш, шунингдек, Афғонистоннинг амалдаги ҳокимияти билан конструктив мулоқот йўлларини излашга эътибор қаратилади.
Анжуманда қатор давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, етакчи таҳлилий марказлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0