Ҳодисалар

Наманганда “Damas” сойга тушиб кетди

© Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасиНаманганда “Damas” сойга тушиб кетди
Наманганда “Damas” сойга тушиб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Damas” ҳайдовчиси машинани орқага қайтариб олмоқчи бўлган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, сойга тушиб кетган.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Наманган вилояти Поп туманида “Damas” автомобили эҳтиётсизлик оқибатида сойга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
"Чодак" МФЙ ҳудудида “Damas” ҳайдовчиси машинани орқага қайтариб олмоқчи бўлган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, сойга тушиб кетган. Машинада йўловчилар бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчига ёрдам кўрсатишган. Ҳайдовчи жиддий тан-жароҳати олмаган.
Янгиликлар лентаси
0