Спорт

Отабек Шукуровнинг турк клубига ўтиши кутилмоқда

© Ассоциация футбола УзбекистанаОтабек Шукуров
Отабек Шукуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонлик футболчи Андреа Пирло қўл остидаги турк клубига ўтиш учун тиббий кўрикдан ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг "Шаржа" ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Отабек Шукуров фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Қайд этилишича, "Шаржа" ўзбекистонлик футболчига Туркиянинг “Fatih Karagümrük” клуби сафида тиббий кўрикдан ўтиш ва музокара ўтказишга рухсат берган. Шукуров тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, уч томонлама шартнома расмийлаштирилади.

Истанбулнинг “Fatih Karagümrük” клуби бош мураббийи Андреа Пирло ҳисобланади. Жамоа Туркия чемпионатининг ўтган мавсумида 8-ўринни банд этган.
Шукуров 2017 йилдан буён шаржаликлар сафида тўп суриб келаётганди. Унга қадар футболчи “Машъал”, “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Янгиликлар лентаси
0