Сиёсат

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни 65 ёши билан қутлади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия етакчиси суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёевни 65 ёши билан самимий муборакбод этган.
Презиентлар ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашишган. Шунингдек, айрим халқаро мавзулар, жумладан, Ўзбекистонда кузда режалаштирилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган.
Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳам суҳбат мавзуси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Мирзиёевни Александр Невский ордени билан мукофотлагани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид:

Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Мирзиёевни туғилган куни билан муборакбод этишди
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0