Юнусобод туманининг айрим жойларида газ вақтинча ўчирилди

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2022
Oбуна бўлиш
Тумандаги Янги шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасидаги газ қувурида авария ҳолати юзага келган.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
"Ҳудудгаз Пойтахт" хабарига кўра, тумандаги Янги шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасидаги газ қувурида авария ҳолати юзага келган. Шу сабабли 24 июль соат 18:00 га қадар "Отчопар-1", "Отчопар-2", "Юнусобод" ва "Оқтепа" маҳаллаларида ҳамда Янги шаҳар ва Чинобод кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Таъкидланишича, таъмирлаш ишларидан сўнг, газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0