Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Аччиқ чой юрак учун хавфли - мутахассис

© Pixabay / appledengЗеленый чай
Зеленый чай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Парҳезшунос: аччиқ чой истеъмол қилиш юрак касалликлари ва уйқусизликка сабаб бўлиши мумкин
Шифокор-парҳезшунос Евгений Арзамасцев чойнинг зарарли таъсири ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, кўп аччиқ чой истеъмол қилиш ошқозон-ичак тракти, уйқусизлик ҳамда юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлади.

“Чойда антиоксидант каби таъсир кўрсатадиган танин моддаси бор. Бироқ, уни жуда кўп истеъмол қилиш, ошқозон билан муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, чой таркибидаги кофеин сабабли уйқусизликка учраш эҳтимоли бор. Уйқу борасида муаммолари бор инсонлар кечки пайтда чой истеъмол қилмаганлари маъқул”, - дейди Арзамасцев

Шунингдек, аччиқ чой юрак урушини тезлаштиради.

“Аччиқ чой фақат юрак касаллиги эмас, балки гипертоник касалликларга чалинишга ҳам олиб келади”, - деб огоҳлантиради шифокор.

Янгиликлар лентаси
0