Эрон раҳбари маслаҳатчиси Россия ва АҚШ сиёсатини солиштирди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишГорода мира. Тегеран
Города мира. Тегеран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Эрон Олий раҳбари маслаҳатчисига кўра, Россия дунёда Ғарб ва АҚШдан кўра донороқ сиёсат олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россия дунёда Ғарб ва Америка Қўшма Штатларидан кўра донороқ сиёсат олиб бормоқда, деди Эроннинг диний етакчиси ва Олий раҳбари маслаҳатчиси Али Акбар Велаятий “Kayhan Али” газетасига берган интервьюсида. Унинг сўзларини РИА Новости чоп этди.
Унинг сўзларига кўра, Москва ва Пекин ўзини Теҳроннинг иттифоқчиси сифатида тутиб, Ғарб давлатлари билан тўқнаш келишда бир неча бор Эрон тарафини олган.

“Ҳақиқатан ҳам, на Россия, на Хитой биз билан дўстлик ҳамда биродарлик тўғрисида шартнома имзолаган, улар ҳам бошқалар сингари ўз манфаатларидан келиб чиқиб иш тутади, бироқ уларнинг сиёсати Ғарб олиб бораётган сиёсатдан кўра донороқ эканини кўряпсизми?”, - деди у.

Велаятийнинг сўзларига кўра, Шарқ “ўз оёғида маҳкам туради”. Бунга Россия, Ҳиндистон ва Хитой мисол бўлиши мумкин.
“Ҳозир Осиёда мустақил, Ғарб ва АҚШ эътироф этаётган кенгайиш мафкурасига ҳамда бир қутбли дунёга қарши бўлган учта муҳим куч маркази – Эрон, Россия ва Хитой пайдо бўлмоқда”, - деди Эрон Олий раҳбарининг маслаҳатчиси.

Шунингдек, Велаятий Москва билан алоқаларни ривожлантириш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Аввалроқ Владимир Путин Эрон ва Туркия президентлари билан биргаликда Теҳронда Сурия бўйича бўлиб ўтган уч томонлама саммитда иштирок этган эди. Бундан ташқари, давлат раҳбари эронлик ҳамда туркиялик ҳамкасблари билан музокаралар ўтказганди.
Шунингдек, Эрон диний етакчиси ва Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий билан ҳам учрашган эди.
Янгиликлар лентаси
0