Дунёда

Ғарбнинг Россияни яккалашга уриниши муваффақиятсизликка учради – ОАВ

© Sputnik / Максим Захаров / Фотобанкка ўтишФлаг России. Архивное фото
Флаг России. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эксперт Владимир Путиннинг Теҳронга ташрифини Ғарб учун “безовта қилувчи ҳолат" деб баҳолаган.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Хитой ва Эрон Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда “The National Interest” шарҳловчиси Марк Эпископос ёзмоқда.
У ўз мақоласида Россия президенти Владимир Путиннинг Теҳронга ташрифи Ғарб учун “безовта қилувчи ҳолат” эканини ёзган.
“Ғарбга оид бўлмаган дунёнинг муҳим қисми нейтрал бўлиб қолмоқда ёки Хитой ва Эрон мисолида бўлгани каби, Россиянинг можаро бўйича қарашларини аниқ қўллаб-қувватлайди”, - деб таъкидлади шарҳловчи.
Эпископос “Европа ва америкалик сиёсатчиларнинг Кремлга қарши бирлашган глобал фронт қуришга уринишлари давом этаётганига” қарамай, яна бир нуқтаи назар борлигини эслатган.
“Дон келишуви бир ҳафталик рус дипломатиясига якун ясади, экспертлар фикрича, бу Ғарбнинг Москвани иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан яккалаб қўйиш кампанияси барбод бўлганини кўрсатиш учун эди”, - деб ҳисоблайди у.
Янгиликлар лентаси
0