Маданият

Илк бор ўзбек хонларининг Россия императорларига берган совғалари суратлари кўрсатилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровФото подарков узбекских ханов российским императорам
Фото подарков узбекских ханов российским императорам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тўпламнинг катта қисми Санкт-Петербургдаги Эрмитаж омборларида сақланади.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ўзбек хонларининг Россия императорларига тақдим этган дипломатик совғалари фотосуратлари намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI халқаро конгрессида бўлган Sputnik мухбири хабар берди.
Фотосуратларда қурол-яроғлар, от жабдуқлари, турли заргарлик буюмлари, сўзана - қўлда тикилган декоратив буюмлар, турли матолар, шунингдек, кийим-кечак ва аксессуарлар тасвирланган.
Таъкидланишича, тўплам ҳажми шунчалик катта-ки, унинг катта қисми Санкт-Петербургдаги Эрмитаж омборларида сақланади.
Sputnik мухбирининг ёзишича, тўпламнинг кўлами ва кўркамлиги ўзбек санъатшуносларида катта таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 22—24-июл кунлари Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори” VI халқаро конгресси бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0