Жамият

Жазирама қачон ортга чекиниши маълум бўлди

© AFP 2022 / Pierre-Philippe MarcouМальчик играет в фонтане в Краснодаре
Мальчик играет в фонтане в Краснодаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларининг катта қисмида ҳафтанинг биринчи яримида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубда +45 даражагача бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси тарқалади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида 25-26 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача пасаяди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.
Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ҳамда кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда +39...+41 даражага етади.
25-27 июль кунлари шимол, жануб ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17...22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
25-28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Янгиликлар лентаси
0