Оғир атлетика: ўзбекистонлик спортчилар тенгсиз эканликларини намойиш этишмоқда

© Спортни ривожлантириш вазирлигиОғир атлетика: Ўзбекистонлик спортчиларнинг медаллари кўпаймоқда
Оғир атлетика: Ўзбекистонлик спортчиларнинг медаллари кўпаймоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Осиё чемпионатида Нигора Сувонова, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3 тадан медални қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 тадан медаль қўлга киритишди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Нигора Сувонова, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова қитъа биринчилигида 3 тадан медалга сазовор бўлган.
“Ўзбекистоннинг 5 нафар атлети шоҳсупага чиқди. Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди”, дейилади хабарда.
Ўсмирлар:
-81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова барча йўналишларда 3та олтин медал билан 1-ўринни эгаллади – 212 (95+117) кг.
+102 кг вазн тоифасида Нурбол Абдурашидов 3та кумуш медални қўлга киритди – 316 кг (145+171) кг.
+81 кг вазн тоифасида Хушноза Холиқова барча йўналишларда совриндор бўлди, 3та бронза – 185 (95+104) кг.
Ёшлар:
Нигора Сувонова бу гал ҳам барча йўналишларда, яъни даст кўтариш машқида, силтаб кўтариш машқида ҳамда иккикураш натижасига кўра 1-ўринни эгаллади – 212 (95+117) кг.
Бугунги дастурларда аввалроқ ёшлар ўртасида -102 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов 3та олтин, Қудратбек Салимжонов 2 та бронза медални қўлга киритган эди.
Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасида Қудратбек Салимжонов 3та кумуш медални ўз номига ёздириб қўйди.
Янгиликлар лентаси
0