Ўзбекистон жанубида ҳаво +47 даражагача кўтарилади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЖара
Жара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Республика бўйича айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши ҳам кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Бугун ҳам Ўзбекистонда ҳаво иссиқ бўлади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши ҳам кутилмоқда.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат +38...+43 даража, жанубда баъзи жойларда +47 даражагача, шимолда +32...+37 даража бўлади.

Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +41...+43 даража атрофида сақланиб туради.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +32...+37 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0