Ўзбекистонда 2017 йилдан буён неча киши афв этилди

© Sputnik / Алексей ФилипповАвтомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых
Автомобиль для перевозки подозреваемых и обвиняемых - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги 5 йилда президент фармони билан афв этилганлар сони 5548 нафарга етган.
ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 фармони эълон қилинди.
ЎзА маълумотларига кўра, бу фармонлар асосида 5548 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилди.
Хусусан:
2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
2018 йилда – учта фармон билан 621 нафар шахс;
2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
2020 йилда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
2022 йилда – учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.
Афв этиш маҳкумга нисбатан инсонпарварлик ифодаси бўлиб, уни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилади ёки суд томонидан белгиланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштиради.
Ўзбекистонда президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.

Мавзуга оид:

Мирзиёев 65 нафар фуқарони афв этди
Президент 75 кишини афв этди
Президент Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этди
Янгиликлар лентаси
0