Россия фондида аввал йўқолган деб ҳисобланган 100 та ўзбек мультфильми топилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишГосфильмофонд России
Госфильмофонд России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Киноленталар аввал йўқолган деб ҳисобланган. Айни пайтда барча мультпликацион ленталар Ўзбекистонга келтирилган.
ТОШКЕНТ, 25 июл- Sputnik. Россия давлат фильм фондидан қарийб 100 та Ўзбекистонда суратга олинган мультфильмлар топилди. Бу ҳақида Sputnik мухбири Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VI Халқаро конгрессидан хабар берди
Аввал ушбу киноленталар йўқолган деб ҳисобланган. Бироқ Россия давлат фильм фонди ходимлари Ўзбекистон томонининг илтимоси билан архивларни қидиришган ва мультфильм ленталарини топишган.
Айни пайтда барча мультпликацион ленталар Ўзбекистонда. Бу ҳақида халқаро конгресснинг “Медиа ва Ўзбекистон маданий меросини сақлаш” давра суҳбатида маълум қилинди. Яқин кунларда Ўзбекистон кинематография агентлиги топилган мультфильмлар рўйхатини тақдим этади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 22-24 кунлари Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори” VI Халқаро конгресси бўлиб ўтди.
Конгресснинг асосий воқеаси “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги ўнта янги жилдли китоб-альбомларнинг тақдимоти бўлди. Иллюстрацияли китоблар тўплами аллақачон 60 жилдга етди. Дунёнинг 25 тадан зиёд мамлакатларидан 350 дан ортиқ олимлар, 100 йирик кутубхона ва музейлар тўплам устида иш олиб боришган.
Конгрессда 250 дан ортиқ дунёга машҳур шарқшунос олимлар, халқаро музейлар директорлари, академиклар, профессорлар, фан докторлари қатнашган.
Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ўндан ортиқ халқаро ва бешта миллий ташкилот кўмагида ташкил этилди.
Янгиликлар лентаси
0