Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Киев тайёрлаётган навбатдаги провокациядан огоҳлантирди

© Sputnik / Владимир БарановЗдание Министерства обороны РФ, архивное фото
Здание Министерства обороны РФ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Мудофаа вазирлиги Славянск аҳолисига ўзларини заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришни тавсия қилган.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Киев режими навбатдаги провокацияни уюштириб, Славянск ёғ-мой заводида 120 тоннадан ортиқ гексанни портлатиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба куни Россия Миллий мудофаа назорати маркази раҳбари, генерал-полковник Михаил Мизинцев маълум қилди.
У Славянск аҳолисини Киев кучли заҳарли моддалар ёрдамида провокация тайёрлашни якунлагани ҳақида огоҳлантирди.
“Яқин кунларда Украина хавфсизлик хизмати ходимлари ёғ-мой заводида умумий ҳажми 120 тоннадан ортиқ бўлган кимёвий хавфли модда - гексан билан контейнерларни портлатишни режалаштирмоқда”, - деди Мизинцев.
Россия Мудофаа вазирлиги Славянск аҳолисига ўзларини заҳарли моддалардан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришни тавсия қилади.
“Биз Славянск ва унга яқин аҳоли пунктлари аҳолисига зудлик билан зарурий ҳимоя чораларини кўришни тавсия қиламиз. Бу провокациядан мақсад, аллақачон ишлаб чиқилган сценарийга кўра, Россия Қуролли кучлари ва Донецк Халқ Республикаси тузилмаларини потенциал хавфли объектларга зарбалар беришда айблаш, кейин эса буни Украина ва Ғарб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишдир”, - деди Мизинцев.
“Гексанли контейнерларнинг портлаши натижасида заҳарли булут ҳосил бўлади, у 10 км дан ортиқ масофага тарқалади. Славянскнинг барча турар-жойлари ва унга яқин аҳоли пунктлари кимёвий зарар зонасида бўлади”, - деди у.
Россия Мудофаа вазирлиги вакили сўзларига кўра, Украина расмийларининг бундай ҳаракатларининг ўзига хос ҳаёсизлиги шундан иборатки, улар жиноий мақсадларга эришиш учун Славянскда яшовчи ўн минглаб ўз фуқароларини, шунингдек, Украина қуролли тузилмаларининг ҳарбий хизматчиларини қурбон қилишга тайёр.
RT: британиялик ёлланма асир уни Бучага жўнатишгани ҳақида сўзлаб берди
Янгиликлар лентаси
0