Россия

Россия украиналикларга халққа қарши режимдан халос бўлишда ёрдам беради – Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Лавров: Кўз ўнгимизда парчаланиб бораётган Украина тарихига ҳамда Киев режимининг давлат тарғиботига берилиб кетганларга ачинамиз.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россия украиналикларга халққа қарши ва тарихга қарши режимдан халос бўлишда, албатта, ёрдам беради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Биз бундан ҳам яхшироқ нарсага лойиқ бўлган Украина халқига ачинамиз. Кўз ўнгимизда парчаланиб бораётган Украина тарихига ҳамда Киев режимининг давлат тарғиботига берилиб кетганларга ҳамда уни қўллаб-қувватлаётганларга ачинамиз”, - деди Лавров Араб давлатлари лигаси вакиллари билан учрашувда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Дипломатнинг фикрича, ҳозирги ҳокимият Украинани Россиянинг абадий душманига айлантирмоқчи, бироқ уларнинг уринишлари натижа бермайди.
“Россия ва украина халқи бирга яшашда давом этади”, дея хулоса қилди Лавров.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0