Ўзбекистонлик велоспортчи халқаро турнирда бронза медалига сазовор бўлди

© Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистонлик велоспортчи Туркиядаги халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди
Ўзбекистонлик велоспортчи Туркиядаги халқаро турнирда бронза медалини қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Oбуна бўлиш
Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада Тошкент шаҳар профессионал велоспорт жамоасидан 6 нафар вакил иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Туркиядаги велоспорт бўйича халқаро “Grand Prix Kayseri” мусобақасида ўзбекистонлик велоспортчи бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақада жами 86 нафар профессионал велоспортчи иштирок этди. Улар сафида Тошкент шаҳар профессионал велоспорт жамоасининг ҳам 6 нафар вакили ҳам бор.
Акромжон Суннатов 131 километрлик тоғ масофасини 3 соат 32 дақиқа 11 сонияда босиб ўтди ва бу натижа билан 3-ўринни эгаллади.
1-ўрин Осиё етакчиси “Terenganu” жамоасидан Анатолий Будиакка насиб этган. Унинг натижаси 3 соат 30 дақиқа 46 сонияни ташкил қилди.
Қолган ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари қуйидагича:
7. Константин Элли (03:34.55);
16. Бегзодбек Раҳимбоев (03:40.55);
27. Улуғбек Саидов;
29. Дамир Забиров.
Яна бир вакил Умиджон Бахтиёров эса пойгани якунлай олмади.
Янгиликлар лентаси
0