Дунёда

Россия таркибига қўшилиш бўйича референдумга ҳеч ким аралашолмайди – Херсон расмийлари

© Sputnik / Иван Родионов / Фотобанкка ўтишПовседневная жизнь в Херсоне
Повседневная жизнь в Херсоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қайд этилишича, Украина армиясининг Херсон вилоятини ўққа тутишга уринишлари аҳолини қўрқитиш ва референдумни бузиш истаги билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россия таркибига қўшилиш бўйича референдум ўтказилади ва бунга ҳеч ким аралашолмайди. Херсон вилояти маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов шундай ҳисоблайди.
Аввалроқ Херсон вилояти маъмурияти матбуот хизмати минтақада сайловлар ва референдум ўтказиш учун сайлов комиссияси тузилаётгани ҳақида хабар берган эди.
“Биз референдум ўтказишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. У ҳар қандай ҳолатда ҳам бўлади. Референдум қонуний майдонда ўтказилади ва унинг ўтказилишига ҳеч ким аралашмайди”, - деди Стремоусов.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Украина армиясининг Херсон вилоятини ўққа тутишга уринишлари аҳолини қўрқитиш ва референдумни бузиш истаги билан боғлиқ.
“Ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар сайлов участкаларига келиб, Россия Федерациясига қўшилиш учун овоз беради”, - деди Стремоусов.
Унинг сўзларига кўра, ҳудудда тинч-осойишта ҳаёт яхшиланишда давом этмоқда: маошлар, пенсия ва нафақалар аллақачон рублда тўланмоқда, банкларда ҳисоб рақамлари очилмоқда, одамлар Россия фуқаролигини олиш учун оммавий равишда мурожаат қилмоқда.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Уларнинг иккисида ҳам ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ташкил этилди, Россия телеканаллари ва радиостанцияларини эфирга узатиш бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0