Дунёда

Хитой аҳолиси тез орада камайишни бошлаши мумкин

© Sputnik / Анна Раткогло / Фотобанкка ўтишПовседневная жизнь в Пекине
Повседневная жизнь в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
2021 йилда Хитойнинг баьзи провинцияларида янги туғилган чақалоқлар сони бир неча ўн йилликлардаги энг паст кўрсаткичдир.
ТОШКЕНТ, 25 июл- Sputnik. Хитой яқин бир неча йил ичида демографик муаммоларнинг ёмонлашуви шароитида аҳоли сонининг салбий томонга ўзгариши даврига кириши мумкин, туғилиш даражаси кейинги асрда ҳам пасайишда давом этади. Бу ҳақида “Global Times” демографларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Расмий статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда Хитойнинг баьзи провинцияларида янги туғилган чақалоқлар сони бир неча ўн йилликлардаги энг паст кўрсаткичдир”, - дея таъкидлайди газета.
Шундай қилиб, мамлакат марказида жойлашган Хунань провинциясида 60 йил ичида биринчи марта 500 мингдан кам, Хэнань провинциясида 1978 йилдан буён биринчи марта 800 мингдан камбола туғилган, шарқий Цзянси провинциясида 1950-йиллардан бери биринчи марта янги туғилган чақалоқлар сони 400 мингдан пастга тушган.
Фақатгина Гуандун провинциясида бир миллиондан ортиқ бола туғилган.
“Аҳолининг ўсиш суръати сезиларли даражада секинлашди, жорий беш йиллик даврда (2021-2025) ўсиш салбий томонга ўзгариши мумкин”, - деди Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг демография ва оила масалалари бўлими бошлиғи Ян Вэньчжуан.
Баъзи демографларнинг фикрига кўра, келгуси йилларда аҳолининг салбий ўсиши узоқ вақт давомида доминант тенденция бўлиб қолади.
“Туғилиш даражаси бир асрдан кўпроқ вақт давомида пасайишда давом этишини башорат қилиш мумкин. Хитойнинг йирик шаҳарларида туғилиш даражаси пасайишда давом этади. Учинчи фарзанднинг туғилишига рухсат бериш баъзи муаммоларни енгиллаштириши мумкин, аммо келгуси йилларда бу тенденция бекор қилиниши даргумон”, - деди Хитой ва глобаллашув марказининг катта илмий ходими ва демограф Хуан Вэньчжэн.
Унинг сўзларига кўра, туғилиш пасайишининг асосий сабаблари бутун мамлакат бўйлаб туғилиш кўрсаткичларининг камайиши, шунингдек, мамлакатда фарзанд кўриш истагида бўлган эркаклар ва аёлларнинг камлигидир.
Ер шари аҳолиси ноябрда 8 миллиард кишига етади – БМТ
1970-йилларнинг охирида жорий этилган “бир оила – бир бола” сиёсати натижасида замонавий Хитой жиддий демографик муаммоларга, жумладан, гендер номутаносиблиги ва аҳолининг қаришига дуч келмоқда. 2013 йилда расмийлар юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун чекловларни юмшатди. Бироқ бу чора-тадбирлар туғилишнинг кўпайишига олиб келмади, аксинча, йилдан-йилга туғилиш камайди.
Янгиликлар лентаси
0