Маданият

XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида қандай тадбирлар режалаштирилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПресс-конференция накануне открытия Ташкентского международного кинофестиваля
Пресс-конференция накануне открытия Ташкентского международного кинофестиваля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Кинофестивал доирасида Россия ва Францияда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади.
“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали 12-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур кинофестивалнинг ёпилиш маросими Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида ўтказилади. Унда “Шанхай кино кунлари” ташкил этилиб, аъзо мамлакатларнинг миллий фильмлари намойиш қилинади.
Ҳозирда кинофестивални юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик ишлари кетмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон киносаноати вакиллари уюшмаси раҳбари, Кинематография агентлиги Халқаро бўлим бошлиғи Жавлон Камалов Sputnik мухбирига маълумотларни тақдим этди.
“Ҳозирда халқаро ШҲТга аъзо давлатларнинг онлайн мулоқотлар ўтказилиб, кинофестивалда ушбу давлатларнинг миллий фильмларининг намойишлари ташкил этилиши келишиб олинди. 1-2 август кунлари Туркия Радио телевиденияси билан икки томонлама ҳамкорлик қилиниши бўйича ҳамкорлик шартномасини имзоланади ҳамда “Korkut Ata Film Festival”га тайёргарлик кўриш доирасида музокаралар ўтказилади”, - дейди Камалов.
19-24 август кунлари Россияда “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади. Унда Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Россия ва МДҲ давлатларининг қўшма кинофильмлар ишлаб чиқариш бўйича халқаро конференция ташкил этилади.
Санкт-Петербург шаҳрида Россия ва МДҲ давлатларининг қўшма кинофильмлар ишлаб чиқариш бўйича халқаро конференцияси ташкил этилади. Ушбу конференция “Лендок” киностудиясининг 90 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказилмоқда. Мазкур Санкт-Петербург ҳужжатли фильмлар студияси 1932 йилда очилган бўлиб, биринчи фильми Биринчи жаҳон урушида Ленинград қамалига бағишланган “Курашдаги Ленинград” (“Ленинград в борьбе”, 1942) деб номланган.
Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Арзиев ва маданият соҳаси вакиллари Даврон Билолов, Мансур Ибрагимов, Темур Садеминовлар билан видеомулоқот ўтказган. Унда ўзбек ва хитой кинематография вакиллари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ХIII асрда Хитойнинг Юннан вилоятида ҳоким вазифасида фаолият юритган, асли келиб чиқиши бухоролик бўлган Саид Ажжол Шамсуддин Умар ҳақида 3 қисмли ҳужжатли фильм яратиш лойиҳаси муҳокама қилинган.
Фильм лойиҳасининг тақдимоти 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувида ўтказилиши режалаштирилган.
Кинематография агентлиги ҳамда Исроилнинг “Davidov Brothers Company” билан ҳамкорликда “Иккинчи туғилиш” (“Второе рождение”) номли ко-продукция” лойиҳасини ишлаб чиқариш бўйича учрашув бўлиб ўтади. Унда компания продюсери Хай Давид ҳамда таниқли актёр Ронен Давид иштирок этишади.
Шунингдек, Франциянинг минтақавий атташеси Эммануэль Фоссийон, элчихона маслаҳатчиси Лоре Арийоль билан Кинематография агентлиги халқаро бўлим бошлиғи Жавлон Камалов ҳамда мутахассис Сирожиддин Тоҳиров билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтган.
“Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Францияда “Ўзбек кино кунлари” ўтказилади. Шунингдек, ҳамкорликда янги фильмлар суратга олиш, ёш ижодкорлар ўртасида питчинг-тақдимотлар ва таниқли француз киномутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш каби масалалар келишиб олинди”, - деди Камалов.
Жумладан, Франция миллий киномаркази мутахассислари Жюльен Эзанно ва Катрин Десросье, “Unifrance” кинокомпаниясидан Жюли Паратян, Фредерик Жув ва Ребекка Хузель иштирок этишди.
Мен сизга ҳавас қиламан ва табриклайман - Никита Михалков "Ўзбекфильм"га
Тошкент халқаро кинофестивалида 30 га яқин мамлакатлардан таниқли киноижодкорлар ва мутахассислар иштирок этади. Дастурдан янги фильмларнинг эксклюзив премьералари, шоу-концертлар, “Кино 5 кунда” ёш ижодкорлар танлови, давра суҳбатлари, мобил флешмоблар, учрашувлар ва маҳорат дарслари ўрин олган.
Кинофестиваль в Ташкенте 2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Инфографика
“Камера, мотор!”: Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди
Тошкент халқаро кинофестивали 1968-1997 йилларда ўтказилиб келинган. Унда Осиё, Африка Лотин Амеркаси ва Европа мамлакатлари ўз фильмлари билан иштирок этган.
2021 йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кинофестиваль “Ипак йўли дурдонаси” номи билан қайта тикланди ва ҳар йили ўтказиладиган бўлди. Ёрқин мегашоу, кутилмаган учрашувлар, қайноқ премьералар, флешмоблар ва жаҳонга машҳур юлдузларни бир жойга жамлаган кинофестивалда ўтган йили дунёнинг турли бурчакларидан келган 450 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этишди. Люк Бессон, Валдис Пельш, Митхун Чакраборти, Рандхир Капур, Тимур Бекмамбетов, Стивен Сигал, Ўзжан Дениз, Филипп Киркоров, Равшана Куркова, Павел Прилучний, Мелиса Памук ва бошқалар.
Алоҳида таъкидлаш керакки, кинофестиваль доирасида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилган. Мазкур ОТМ Марказий Осиёдаги ягона филиал бўлиб, ҳозирда Кинематография агентлиги ҳузурида фаолият юритади.
Янгиликлар лентаси
0