Россия

Захарова АҚШ иқтисодиёти секинлашишини Лениннинг ўлимига қиёслади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Захарова: 1924 йилда кўпчилик Ленин ўлмаганига, балки у яхши вақтга қадар ухлаб қолганига амин эди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ Молия вазири Жанет Йелленнинг Америка иқтисодиётининг ҳолати ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. У ўз фикрини Telegram каналида ёзиб қолдирган.
Кеча, 24 июль куни АҚШ молия вазири мамлакат иқтисодиётининг секинлашганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, инфляциянинг юқори даражасига қарамай, гап рецессия ҳақида эмас, балки “тезкор ўсишдан кейинги зарурий ҳодиса” ҳақида боряпти.
“1924 йилда кўпчилик Ленин ўлмаганига, балки у яхши вақтга қадар ухлаб қолганига амин эди”, - деб ёзади Захарова.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкция босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилишди, Россия энергиясидан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Қўшма Штатлар ва Европа учун муаммога айланди ва озиқ-овқат ҳамда ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.
Владимир Путин таъкидлаганидек, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба бўлди ва ҳозирги воқеалар Ғарбнинг глобал ҳукмронлиги устидан чизиқ тортмоқда.
Янгиликлар лентаси
0