Айрим ҳудудларда ҳаво бироз пасаяди

© pexels.com/Brett SaylesМалооблачная и теплая погода
Малооблачная и теплая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
Водий, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида тунлари бироз салқинлик қайтади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати бироз бўлсада пасайди. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳали ҳам иссиқ бўлади, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

“Аҳоли кўп яшайдиган асосий вилоятларда кун иссиқлигича қолади. Термик депрессия жараёни ядроси республиканинг шарқий қисмидан қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга чиқиб кетиш жараёни ўтмоқда. Кейинроқ бу жараён сўнади”, дейди Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.

Қайд этилишича, бу каби синоптик жараён фонида водий, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида келаётган икки кунликда жазирама сақлансада, тунлари бироз салқинлик ҳам қайтади.
Сурхондарё жанубида иссиқлик юқорироқ. Юқори ҳаво ҳароратлари +45 даража атрофида иссиқ бўлади.
Қайд этилишича, бу каби синоптик жараён фонида водий, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида келаётган икки кунликда жазирама сақлансада, тунлари бироз салқинлик ҳам қайтади.
Сурхондарё жанубида иссиқлик юқорироқ. Юқори ҳаво ҳароратлари +45 даража атрофида иссиқ бўлади.
Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +38-43 даража, жанубда баъзи жойларда +45 даражагача, шимолда эса +32-37даража бўлади.
Пойтахтда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +41-43 даража атрофида сақланиб туради.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +30-35 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0