Дунёда

Бутун дунёда доллардан воз кечиш жараёни бошланди, уни тўхтатиб бўлмайди – Володин

© PixabayГорящая купюра
Горящая купюра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Володин: Бутун дунё бўйлаб дедолларизация жараёни бошлангани ва уни тўхтатиб бўлмаслиги аниқ.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Бутун дунёда дедолларизация жараёни бошланди, уни тўхтатиб бўлмайди. Бу ҳақда Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди. РИА Новости.
Сиёсатчи Телеграм каналида доллар ўз позицияларини йўқотаётганининг сабабларини санаб ўтди.
“Қанчалик тез (доллар ўз ўрнини йўқотади) - очиқ савол, аммо бутун дунё бўйлаб дедолларизация жараёни бошлангани ва уни тўхтатиб бўлмаслиги аниқ”, деди Володин.
Бошқа сабаблар қаторида, Давлат Думаси спикери ушбу валютадан “сиёсий кураш қуроли” сифатида фойдаланишни айтган.
“Бу жараёнга геосиёсий характердаги ўзгаришлар ҳам ҳисса қўшмоқда, бундан миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларнинг кучайиши ва АҚШнинг “ўз хатоларини тан олишни” истамаслиги далолат беради. Охиргисининг ўрнига ҳам янгиси келади. Бугун айтишимиз мумкинки, бу, катта эҳтимол билан евро эмас, балки суверен иқтисодга эга давлатларнинг валюталари”, дея хулоса қилди Володин.
Янгиликлар лентаси
0