Сиёсат

Депутатлар Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишди

© AFP / TEMUR ISMAILOVУзбеко-афганская граница в районе Термеза
Узбеко-афганская граница в районе Термеза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, қонун лойиҳаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида пайдо бўлаётган тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида пайдо бўлаётган тушунмовчиликларни бартараф этиш, Ўзбекистон ҳудудидаги чегара режимида жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун билан мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Уни ишлаб чиқишда хорижий тажриба инобатга олинган.
“Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилишга хизмат қилади”, - дейилган хабарда.
Депутатлар баҳс-мунозаралар, савол-жавоблардан сўнг бу қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Мавзуга оид:

Ўзбекистон ўртасида Тожикистон чегара бўйича музокаралар босқичи якунланди
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларни демаркация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг 94 фоизини мувофиқлаштириб олди
Янгиликлар лентаси
0