Элeктр энeргиясига бўлган талаб энг юқори истeъмолни ташкил қилди – Энергетика вазирлиги

© Pixabay/a_roeslerЛампа накаливания
Лампа накаливания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
22 июль куни энг юқори истеъмол қайд этилган. Шу куни 237 миллион киловатт-соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилган.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўтган ҳафта давомида аномал иссиқ ҳаво ҳарорати сабабли Ўзбекистонда табиий равишда электр энергиясига бўлган талаб энг юқори истеъмолни ташкил қилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Республика бўйича ўтган ёз мавсумида ҳаво ҳароратининг энг юқори суткасида 224 миллион киловатт-соат электр энергияси истеъмол қилинган бўлса, бу йил 22 июль куни энг юқори истеъмол қайд этилиб, 237 миллион киловатт-соат ёки 6 фоизга кўпни ташкил қилган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида истеъмол тарихий кўрсаткичга етиб, одатда куз-қиш мавсумида юқори бўладиган истеъмолдан ҳам ортган. 2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумида пойтахтда энг юқори истеъмол 24 миллион киловатт-соатни ташкил қилган бўлса, бу йил 22 июль санаси бу кўрсаткич 27,5 миллион киловатт-соат ёки 15 фоизга кўпни ташкил этган.
“Истеъмолнинг бундай ошишига, албатта, янги биноларнинг қурилиши, ишлаб чиқариш корхоналарининг ишга туширилиши билан бир қаторда айрим хонадонларда электр энергиясининг суткалик истеъмоли 1000 киловатт-соатгачага етганлиги ёки ушбу хонадонлар ўртача хонадоннинг 4-5 ойлик электр энергияси истеъмолини бир кунда истеъмол қилиши сабаб бўлган”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ вазирлик иссиқ кунларда электр қурилмаларида юкламанинг ортиб кетиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган йирик носозликларни олдини олиш ва электр энергияси етказиб берилишининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида истеъмолчилардан имкон қадар бу ресурсдан тежамкорлик билан фойдаланишни сўраган эди.
Янгиликлар лентаси
0