Дунёда

Эрдоған Ғарб сиёсатчиларининг Путинга бўлган муносабатини қоралади

© Sputnik / POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Туркия президенти Ғарб сиёсатчиларининг Путинга нисбатан ноўрин муносабати ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ғарб сиёсатчиларининг Россия президенти Владимир Путинга бўлган муносабати ўринсиз. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған TRT телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.

“Ғарб сиёсатчиларининг Путинга муносабатини биласиз. Бу сиёсатга ярашмайди. Унга қандай муносабатда бўлсангиз, ўша нарсани оласиз”, - дея таъкидлаган Эрдоған.

Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни “Остона формати” саммитида иштирок этиш учун Эрон пойтахти Теҳронга борган Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Таййип Эрдоған билан учрашган эди. Учрашувда Россия-Туркия ҳамкорлиги турли йўналишларда жадал ривожланаётгани таъкидланганди.
Янгиликлар лентаси
0