Европа Вашингтон иродасини ўз зарарига бажармоқда – Лавров

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
Лавров конголик ҳамкасби билан Ғарб томонидан сунъий равишда яратилган қонунсизликни енгиб ўтишни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Украина атрофидаги вазиятда Европа давлатлари Вашингтон иродасини ўзларининг зарарига ишлатмоқда. Бу ҳақда 25 июл куни Конгодаги ҳамкасби билан музокаралар якунлари бўйича Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Польша раҳбарияти Украинани тортиб олмоқчи бўлган дунё нақадар эркин экани, менимча, бутун Европа Қўшма Штатлар буйруғига сўзсиз бўйсуниб, Вашингтоннинг ўз иқтисодиётига, ўз ижтимоий соҳасига катта зарар етказиш иродасини бажараётганда, кун сайин ойдинлашмоқда”, - деди Россия дипломатияси раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бу Европа “эркин дунё” учун тўлаётган нарх.
Лавровнинг қўшимча қилишича, музокаралар давомида у ҳамкасби Жан-Клод Гакоссо билан жаҳон иқтисодиётида Ғарб томонидан сунъий равишда яратилган қонунсизликни қандай енгиб ўтишни муҳокама қилган.
Россия украиналикларга халққа қарши режимдан халос бўлишда ёрдам беради – Лавров
24 июл куни Виржиния штатининг собиқ сенатори ва истеъфодаги полковник Ричард Блэк АҚШ раҳбарияти Россияга қарши янги санкциялар киритиш орқали ўзини боши берк кўчага олиб чиқаётганини айтди. У Ғарб сиёсатини мантиқсиз ва бузғунчи деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу улкан иқтисодий тўнтаришларга олиб келади.
17 июл куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг Россияга қарши санкцияларнинг Европа Иттифоқига таъсири ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари аллақачон санкциялар таъсирини кутган, “Боррель эса буни билмайди ҳам”.
Янгиликлар лентаси
0