Жамият

“Ижодкорнинг руҳий олами унинг асарларида акс этади” – ёш рассом

© Архив Академии художеств УзбекистанаТурсунмурод Мусирмонов, мама Гавхар Бойкулова и Акмал Нуриддинов председатель Академии художеств Узбекистана, Народный художник Узбекистана
Турсунмурод Мусирмонов, мама Гавхар Бойкулова и Акмал Нуриддинов председатель Академии художеств Узбекистана, Народный художник Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги Ўзбекистонни фаол ёшлар, илғор ғоялар ва етук мақсадлар билан қуриш – кундалик мезонимизга айланиб бормоқда. Президент ташаббуси билан таъсис этилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти ҳам турли йўналишларда фаол бўлган, иқтидорли ва илмли йигитларга топширилади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Бу йилги совриндорлар сафидан ўрин олган ёш рассом Турсунмурод Мусирмонов Sputnik мухбирига ўз таассуротларини сўзлаб берди.
“Мен 1998 йил 20 февраль куни Гулистон шаҳрида таваллуд топганман. Болалигимдан расм чизишга, ранг бўёқларга ва табиатшуносликка қизиқардим. Бу қизиқишларим мени институтга етаклаб келди. Ҳозирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг магистратура бўлими “Дастгоҳли рангтасвир” мутахассислиги 1 курсига имтиёзли равишда қабул қилиндим”, - дейди Мусирмонов.
Магистрант 5 йил давомида “Мард ўғлон” давлат мукофотига номзодини қўйганлиги ва ниҳоят мана шу йили мақсадига етганлигини эътироф этди.
© Архив Академии художеств УзбекистанаТурсунмурод Мусирмонов - Хорезмская дверь ХIХ века
Турсунмурод Мусирмонов - Хорезмская дверь ХIХ века - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Турсунмурод Мусирмонов - Хорезмская дверь ХIХ века
“Давлат мукофотини қўлга оларканман 5 йил худди рангли видеотасмадек кўз олдимдан ўтди. Юртбошим берган мукофотни оқлашим ва унга лойиқ бўлишим учун зиммамда яна икки ҳисса масъулият ва мажбурият борлигини англадим”, - дейди совриндор.
Институтда Бахтиёр Маҳкамов, Зуҳра Досметова, Ферузбек Исломов, Равшан Хўжаниёзов каби педагоглардан таълим олган. Турсунмурод келажакда етук рассом бўлиб етишиш ва кўплаб ютуқларга эришишни мақсад қилган.
“Мен асосан манзара (“пейзаж”) жанрида ижод қиламан. Сўлим табиатдан илҳом оламан. Ижодкорнинг руҳий олами унинг асарларида акс этади. Рассомнинг томошабинга айтмоқчи бўлган фикрлари ички сезгилари йиғилиб бармоқлар орқали рангларга, ранглардан оқ матоларга кўчиб санъат асари яралади. Чин қалбдан яратилган асарга рассом ўз қалбини бир парчасини беради ва бир умр уни қадрлаб яшайди”, дея ҳаяжонланиб сўзлади Турсунмурод.
2021 йил сентябрь ойида Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган
FossArt халқаро танловида иштирок этиб, 19-25 ёш ўртасида 16 та давлатдан 50 дан ортиқ иштирокчилар ичида Тасвирий санъат, рангтасвир йўналишида 1-ўрин лауреати бўлди ва диплом, кубок билан тақдирланиб, устози Зуҳра Досметова “Энг яхши устоз”номиациясида ғолиб бўлган.
© Архив Академии художеств УзбекистанаТурсунмурод Мусирмонов - Минарет Калян
Турсунмурод Мусирмонов - Минарет Калян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Турсунмурод Мусирмонов - Минарет Калян
“2020 йил Президент Ўзбек тасвирй санъати тарихида бўлмаган янгилик қилиб бердилар, яъни ёш ижодкор рассомлар ва дизайнерлар учун Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасасидаги бадиий таълим йўналишида таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси”ни номдор стипендиялар қаторга қўшдилар. Шу имкониятдан фойдаланиб мен ҳам 2021-йилда мазкур стипендияни рангтасвир турлари бўйича соҳибига айландим. Айни дамда ҳеч қандай имтиҳонларсиз магистратура йўналишига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим!”, деди фахр билан Турсунмурод.
© Архив Академии художеств УзбекистанаТурсунмурод Мусирмонов - Тутовник
Турсунмурод Мусирмонов - Тутовник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Турсунмурод Мусирмонов - Тутовник
Ёш рассом томонидан мойбўёқда чизилган расмлар “Минораи Калон”, “Тут”, “Сирдарё”, “Шом”, “Миллий боғ”, “Қадрдон кўчам”, акварелда "Хоразм эшиги XIX аср", пластилинда “Чорвоқ сув омбори” ва бошқа шу каби картиналар ёрқин ифодаси, нафис чизгилари билан алоҳида ажралиб туради ҳамда 2021 йил “Сирдарё ифтихори” олтин фонди рўйхатига киритилган.
“Ҳали уйланмаганман, ижодкор учун эркинлик кўпроқ керак бўларкан. Сентябрь ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган халқаро танловга таклиф этилганман. Ҳозирда устозим Бахтиёр Маҳкамов кўмагида мазкур танловга тайёргарлик кўрмоқдаман”, деди Мусирмонов.
Янгиликлар лентаси
0