Спорт

ОЧ: Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

© Миллий олимпия қўмитасиОЧ: энг яхши жамоа ва спортчилар, ўрнатилган рекордлар
ОЧ: энг яхши жамоа ва спортчилар, ўрнатилган рекордлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Осиё чемпионати якунланди. Унда қитъанинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Унда ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Осиё чемпионатида қитъанинг 21 мамлакати вакиллари баҳс олиб борди.
Мусобақада Ўзбекистон жамоаси ўсмирлар, ёшлар тоифасида умумий ҳисобда пешқадамлик қилди.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Чемпионат якунлари бўйича энг яхши жамоа ва спортчилар, ўрнатилган рекордлар маълум қилинди.
Ёшлар тоифаси:
Йигитлар:
Ўзбекистон
Эрон
Қозоғистон
Қизлар:
Вьетнам
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Умумий ҳисобда:
Ўзбекистон
Қозоғистон
Вьетнам
Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 12 та олтин, 4 та кумуш ва 16 та бронза.
Беллашувларда 2 та Осиё ва 1 та ёшлар ўртасидаги жаҳон рекорди ўрнатилди.
1/3
2/3
3/3
1/3
2/3
3/3
Энг яхши эркак спортчи: До Ту Тонг (Вьетнам)
Энг яхши аёл спортчи: Ванесса Сарно (Филиппин)
Ўсмирлар тоифаси:
Йигитлар:
Ўзбекистон
Саудия Арабистони
Қирғизистон
Қизлар:
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Вьетнам
Умумий ҳисобда:
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Вьетнам
Ўзбекистон терма жамоасининг жами қўлга киритган медаллари: 13 та олтин, 13 та кумуш ва 14 та бронза.
Энг яхши спортчилар: К Дуонг (Вьетнам) ва Анжелин Колония (Филиппин).
Беллашувларда 8 та Осиё ва 7 та ўсмирлар жаҳон рекорди ўрнатилди.
Янгиликлар лентаси
0