Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Олимлар ичак саратонининг тунги аломатини аниқлашди

© Depositphotos / BelchonockКашляющая девушка
Кашляющая девушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Daily Express: тунги йўтал йўғон ичак саратонининг аломати бўлиши мумкин
Британиянинг Daily Express нашри хабар беришича, Cancer Research UK ташкилоти экспертлари тун пайтида авж оладиган йўтал ичак саратони белгиси бўлиши мумкинлигини аниқлашган.
Экспертларнинг сўзларига кўра, йўтал саратоннинг ўпкага тарқалганини билдириши эҳтимоли бор. Ривожланган босқичида ичак саратони айнан мана шу органни зарарлайди. Шунингдек, бу босқичда жигар ҳам шикастланади.
Шифокорлар асосан касалликнинг айни шу босқичида ташхис қўйишади. Бемор йўталдан ташқари, нафас қисилиши, пастки нафас йўлларининг инфекциялари, қон аралаш йўтал, кўкрак ва ўпкада суюқлик тўпланиши ҳам мумкин.
Йўғон ичак саратонининг умумий аломати чарчоқ, лоҳаслик ва иштаҳа йўқолишидир. Ривожланаётган босқичда эса қорин бўшлиғининг ўнг томонида ноқулайлик ёки оғриқ, кўнгил айниши, вазн йўқотиш, қорин шишиши (асцит), сарғайма ва тери қичишиши каби аломатлари ҳам пайдо бўлади.
Cancer Research UK экспертларининг сўзларига кўра, касалликка чалиниш эҳтимоли ёш, ирсий мойиллик турмуш тарзига боғлиқ. Шунингдек, овқатланишнинг нотўғри рациони ҳам саратон келиб чиқиш хавфини оширади. Бунда, масалан, қизил ва қайта ишлаб чиқарилган гўштни кўп истеъмол қилиш, семизлик ҳамда организмда клетчатка моддасининг етишмаслиги сабаб бўлиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0