Ўқувчилар учун 1,5 млндан ортиқ мактаб формалари сотувга чиқарилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваШкольная ярмарка в Ташкенте
Школьная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
Тўқимачилик корхоналари томонидан тайёрланган мактаб формалари савдо шахобчалари ва мактаб ярмаркаларида сотилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Тўқимачилик корхоналари томонидан 1,5 млн комплектдан ортиқ мактаб формалари тайёрланиб, сотувга чиқарилди. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқўрова маълум қилди.
Айтилишича, 20 июль холатига тўқимачилик корхоналари томонидан тайёрланган мактаб формалари савдо шахобчалари ва мактаб ярмаркаларида сотувга чиқарилган.
“Тошкент вилояти ва Тошкент шахрида жами 1,0 млн ўқувчи таълим олади. Ушбу худудларда мактаб формасини ишлаб чиқариш қуввати 5 млндан ортиқни ташкил этади”, дейди Шаҳзода Қўчқўрова.
Унинг сўзларига кўра биргина Наманган вилоятининг ўзида 276 та корхона 19,0 млн мактаб формаси ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни дамда ушбу корхоналарга 2.5 млн мактаб формаси ишлаб чиқаришга буюртмалар тушган.
Ўқувчиларни сифатли ва замон талабига мос мактаб формалари билан таъминлаш мақсадида республика бўйлаб 560 та маҳаллий корхона рўйхати шакллантирилган.
Ушбу корхоналарда мавжуд қувватлар йиллик 45,0 млн мактаб формаси ишлаб чиқариш имкониятини беради.
Ўрганиш натижаларига кўра мактаб формасини ишлаб чиқариш учун хом-ашё сифатида 26 млн кв. м. газлама мато ишлатилади. Республиканинг 7 та худудида жойлашган корхоналарнинг йиллик қуввати 179,0 млн.кв.м мато ишлаб чиқаришни ташкил этади. Ўртача ойлик ишлаб чиқариш қуввати 10-14 млн.кв.мни ташкил этади.
Мактаб формаси ишлаб чиқарилишида боланинг бўйи, вазни ва бошқа хусусиятлари инобатга олинган.
Янгиликлар лентаси
0