Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр

© Пресс-служба “Узбекистон темир йуллари”Встреча и.о. председателя правления Xуснутдина Хасилова с генеральным директором афганских железных дорог Бахтом уль-Рахмоном Шарафатом и его заместителем по техническим вопросам Седдики Абдулом Бари.
Встреча и.о. председателя правления Xуснутдина Хасилова с генеральным директором афганских железных дорог Бахтом уль-Рахмоном Шарафатом и его заместителем по техническим вопросам Седдики Абдулом Бари. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
“Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилишини тезроқ амалга ошириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистон темир йўлларига зарур бўладиган барча ёрдамларни беришга тайёр. Бу ҳақида “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл қурилиши муҳокамасига бағишланган учрашувда маълум қилинди.
“Ўзбекистон темир йўллари” бошқарув раиси Афғонистон темир йўллари бош директори Бахт Раҳмон Шарофат ҳамда унинг техник масалалар бўйича ўринбосари Седдики Абдул Бари билан учрашди.
Қайд этилишича, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қурилиши минтақа давлатлари, хусусан, Марказий Осиё ҳамда Афғонистон мамлакати учун йирик истиқболли, иқтисодий жиҳатдан катта фойда бўладиган лойиҳа ҳисобланади.

“Тезроқ ушбу қурилишни амалга ошириш ва бу йўналишда юк ташишни таъминлаб, Ўзбекистон дохил қўшни давлатларни темир йўл орқали Покистон бандаргоҳларига чиқишини амалга ошириш зарур”, - дейилади хабарда.

Айтилишича, бу орқали Афғонистон учун ҳам кенг қамровда транзит имкониятларини яратилади. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига, хусусан, темир йўлларини тез орада тараққий этиб кетишига сабаб бўлади.
Бахт Раҳмон Шарофат ўз сўзида транспорт-коммуникация тизимидаги узоқ йиллик ишончли ҳамкорлик яна-да ривожланишига катта умид билдирди.
Шунингдек, афғонистонлик ёшларни Ўзбекистонда таҳсил олишлари учун ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги айтиб ўтилди.
Маълумот учун, Афғонистонда дастлабки темир йўл линиясининг фойдаланишга топширилиши 2011 йилга тўғри келади. Ўшанда “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан қўшни давлатда 75 километрлик “Ҳайратон – Мозори-Шариф” темир йўл участкаси қуриб берилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан ҳукумат вакиллари, мутахассислар иштирок этмоқда.
Халқаро конференцияда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон давлатлари орасида темир йўл линиясини қуриш бўйича лойиҳа ишларини кўриб чиқиш масаласи ҳам ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0