Иқтисод

Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобилсозлик соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кўпайтирмоқчи

© FOTO / ASKAR YACUBOV Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобаев билан онлай музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон автомобилсозлик соҳасидаги қўшма лойиҳалар сонини кўпайтиришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Бакит Торобаев билан музокаралари чоғида маълум қилинди.
Онлайн бўлиб ўтган музокаралар давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишди. Энергетика, енгил саноат, фармацевтика, автомобилсозлик, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида қўшма лойиҳалар сонини кўпайтиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, енгил автомобиллар ва базальт толаси ишлаб чиқаришдаги қўшма лойиҳалар сонини кўпайтириш режалари маълум қилинди.
2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 953,5 миллион доллардан, 2022 йил биринчи ярмида эса 590 миллион доллардан ошди (ўсиш ўтган йил шу даврига нисбатан 39 фоизни ташкил қилди).
Янгиликлар лентаси
0