Россия

Россия 2024 йилдан кейин Халқаро космик станция лойиҳасидан чиқади

CC0 / NASA / Международная космическая станция
Международная космическая станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Роскосмоснинг янги раҳбари Россия орбита станцияси шакллантирилишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия Халқаро космик станция (ХКС) бўйичахорижий ҳамкорлар олдидаги ўзининг барча мажбуриятларини бажарада, бироқ лойиҳадан чиқиш тўғрисидаги қарор 2024 йилдан кейин қабул қилинади. Бу ҳақда Роскосмоснинг янги раҳбари Юрий Борисов маълум қилди.
“Биласизки, Халқаро космик станцияда халқаро ҳамкорлик доирасида иш олиб борамиз. Шубҳасиз, ҳамкорларимиз олдидаги барча мажбуриятларимизни бажарамиз, бироқ бу станциядан кетиш қарори 2024 йилдан кейин қабул қилинади”, - деди Борисов Россия президенти Владимир Путинга ҳисобот бераётиб.
У бу вақтга келиб Роскосмос Россия орбита станциясини шакллантиришни бошлашишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг ХКС лойиҳасида иштирок этишда давом этиши мақсадга мувофиқлиги масаласи 12 апрель куни Путин раҳбарлигида космосга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинган эди.
ХКС лойиҳасида 14 мамлакат қатнашади, уларнинг бештаси – Россия, АҚШ, Канада, Япония ва Европа космик агентлиги асосий саналади. Станцияни қуриш 1998 йилда бошланган, биринчи доимий экспедиция 2000 йилдан ишга тушган.
Янгиликлар лентаси
0