Россия санкциялардан “бир грамм зарар кўрмади” – NI

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПразднование Дня государственного флага России
Празднование Дня государственного флага России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2022
Oбуна бўлиш
Европа давлатлари санкциялар қўлланилгандан сўнг, икки томонлама муаммога дуч келди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ғарб санкциялари Россия иқтисодиётини барбод қила олмади. Бу ҳақда The National Interest нашри маълум қилди.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида Россия ташқи савдосининг профицити рекорд даражадаги 70,1 миллиард долларни ташкил этди. Рубль еврога нисбатан 2015 йилдаги кўрсаткичларга етиб, ҳавас қилса арзийдиган барқарорликни кўрсатди. Бу муваффақиятга маҳсулот нархининг юқорилиги ва Россиянинг нефть, газ, ғалла ва олтин экспорт қилиш қобилияти ёрдам беради.
Европа давлатлари, ўз навбатида, санкциялар қўлланилгандан сўнг, икки томонлама муаммога дуч келди: уларга Россиядан етказиб беришнинг қисқариши туфайли ёқилғи етишмайди ва энергия нархининг ошиши инфляцияни кучайтиради.
“Чекловлар Россиянинг ўзидан кўра, бутун дунёга кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаради. Иқтисодий нуқтаи назардан, мамлакат “бир грамм зарар кўрмади”, деб хулоса қилади нашр.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Россия ҳарбийларининг махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди: Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, банклар SWIFT тизимидан узилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. Европа Иттифоқи аллақачон еттита санкция пакетини, жумладан, кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилган. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ҳамда озиқ-овқат ва бензин нархининг кескин ошишига олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0